«Тахтлар ўйини» телесериалида ўйнаган британиялик актёр Питер Вон 93 ёшида вафот этди, деб ёзади «Интерфакс» Daily Mail газетасига таяниб.
«У хотиржам ҳолатда, ўз оиласи даврасида ҳаётдан кўз юмди», — деди марҳум актёрнинг агенти.
Вон 75 йилдан ортиқроқ вақт давомида турли театр постановкаларида, шунингдек, телевидение ва кинода роллар ижро этди.
Энг катта машҳурликни Вонга «Тахтлар ўйини» сериалидаги мейстер (олим ва табиб) Эймон Таргариен роли ҳамда 1970 йилларнинг «Сули бўтқаси» комедияли сериалидаги роли келтирди.
Изоҳ (0)