Хонанда Анвар Собиров актриса Жамила Ғофурованинг қўшиқчилик қобилиятига юқори баҳо берди, дея хабар бермоқда «Darakchi.uz».
«Мен Жамилахонни фақат истеъдодли актриса сифатида билар эдим, адашган эканман», — деб ёзади Анвар Собиров Instagram’даги саҳифасида.
«У жуда ажойиб ашула айтар, чиройли ҳиром айлар экан. Қойил, ‘учтаси бирда’ деганлари шу бўлса керак», — дея аниқлик киритган хонанда.
Анвар Собиров актрисанинг ўзи учун янги қиррасини «Дийдор ширин» кўрсатувининг янги сонини тасвирга олиш вақтида кашф этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)