Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бош директорининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Бу ҳақда агентликнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бош директори Улуғбек Назаровга ариза, таклиф ва шикоят йўллашни 4 хил усулда: қўнғироқ қилиш, Интернет орқали мурожаат юбориш, электрон хат ёзиш ёки агентлик филиалларига ташриф буюриш орқали амалга ошириш мумкин.
Ариза, таклиф ва шикоятларни (0371) 214-30-76, 214-54-36 рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда билдириш мумкин. Барча қўнғироқлар республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади.
Қабулхонада вилоят бошқармаларининг телефон рақамлари ҳам ҳавола этилган. Қабулхона ўзбек ва рус тилларида шикоятлар қабул қилади, шунингдек, ўзбек тилининг ҳам кирилл, ҳам лотин имлосидаги саҳифалари мавжуд. Виртуал қабулхонага мурожаат қилган шахс мазкур манзилда ўз мурожаатининг натижасини ҳам билиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)