Россиянинг Ханти-Манси автоном округида юз берган ва 12 киши ҳаётдан кўз юмишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 2001 йилда туғилган Зулфия Эргашева ЙТҲда ҳалок бўлди. У билан тенгдош синглиси Гавҳар оғир ҳолатда бўлиб, Ханти-Манси нейрожарроҳлик клиникасида қолмоқда.
Вазирлик Россия томони билан 7 декабрь, чоршанба куни марҳуманинг жасадини Тошкентга етказиб келиш масаласини ҳал этди. Жасадни олиб келишда қизнинг отаси Сарвар Эргашев ҳамроҳлик қилади.
ФВВ республиканинг бошқа вазирлик ва муассасалари билан марҳуманинг яқинларига зарур ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш учун барча чораларни кўрмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)