Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши Миллий кураш бошқармаси (BNN) 900 килограмм гиёҳванд моддани мамлакат президенти Жоко Видодо қаршисида ёқиб юборди. Бу ҳақда, Жакарта Глобеъга асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бу катта миқдордаги гиёҳванд моддалар ва уларнинг йўқ қилиниши наркотикка қарши жиддий курашаётганимизнинг далолатидир», – деди мамлакат раҳбари.
Жоко Видодонинг қайд этишича, гиёҳванд моддалар Индонезияда ҳар йили 15 минг одамнинг ўлимига сабаб бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)