Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 декабрь куни МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида самарали ишлагани, ушбу жараён ҳамда сайлов якунларини юқори баҳолагани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Сергей Лебедев Президент сайлови мониторингида иштирок этишга таклиф этгани ва МДҲ кузатувчилар миссияси аъзолари учун барча қулай шароитлар яратилгани учун ташаккур билдирди.
Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Изоҳ (0)