Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 5 декабрь куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев билан суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани қайд этилди. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали мамлакатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

– Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшди, – деди И.Умаханов. – Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтган муҳим тарихий воқеага гувоҳ бўлганимиздан мамнунмиз. Президент сайлови мамлакат миқёсида уюшқоқлик ва масъулият билан ўтди. Сайлов натижалари Ўзбекистон билан ҳамкор давлатлар қатори Россия учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Учрашувда мамлакатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Хитойда “Том ва Жерри”дан илҳомланган 4 яшар бола 26-қаватдан сакради
Спорт
Norway Chess—2023. Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида ғолибликни қўлга киритди. 30 май куни классик йўналиш баҳслари старт олади
Шоу-бизнес
Америкалик хонанда ва актриса Селена Гомеснинг Лос-Анжелесдаги 2 млн долларлик ҳашаматли уйига саёҳат (фото)