2016 йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Парламентининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича комиссияси аъзоси Муртазо Саффари Натанзий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Эрон депутати сайлов участкаларига ташриф буюргани, сайловчилар билан учрашгани ҳақида сўзлаб берди.
Муртазо Саффари Натанзий якунига етган Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича кампаниянинг уюшқоқлик билан ва очиқлик руҳида ўтганлигини қайд этди. Сайловнинг миллий қонунчилик ва тан олинган халқаро принсиплар асосида ўтганлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Эрон кун тартиби масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Эрон Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирок этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)