АҚШ Давлат департаменти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Марк Тонер маълум қилди, деб ёзади UzDaily.
Унинг айтишича, АҚШ Давлат департаменти Марказий Осиё минтақасидаги барқарорликка умид билдириб қолган.
«Биз президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги президенти сифатида табриклаймиз», — деди Тонер.
«Мамлакат сифатида Ўзбекистон янги босқичга ўтмоқда, биз минтақавий барқаролик ҳамда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлардаги прогрессга умид қилиб қоламиз», — дея таъкидлади у.
Изоҳ (0)