Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Элчи Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Президент сайловида ғалаба қозонганлиги муносабати билан Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев номига йўллаган табрик мактубини топширди.
Эслатиб ўтамиз, Си Цзиньпин ўз табригида Хитой ва Ўзбекистон ўзаро самимий ишончга эга аҳил қўшнилар, яхши дўстлар ва ишончли шериклар эканлигини қайд этиб ўтган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)