Ўзбекистон Республикасида 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб пиводан ташқари бошқа барча алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи ва чакана савдонинг минимал нархлари ошади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Янги нархлар 29 ноябрь куни Молия вазирлиги ҳамда Давлат Солиқ қўмитасининг ҳамкорликдаги қарори билан тасдиқланди.
Қарорга кўра, энди винога улгуржи савдодаги минимал нарх 1 литри учун 5,4 минг сўм (+16,6 фоиз), чакана савдода эса 6,5 минг сўмни (+16,9 фоиз) ташкил этади.
Ароқнинг улгуржи савдодаги минимал нархи 1 литри учун 12,9 минг сўм (+18,6 фоиз), чакана савдода эса 15,5 минг сўмдан (+18,7 фоиз) иборат бўлади.
Конъякнинг улгуржи савдодаги минимал нархи 1 литри учун 17,2 минг сўм (+19,2 фоиз), чакана савдо учун минимал нарх эндиликда 1 литр учун 20,6 минг сўмни (+18,9 фоиз) ташкил этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)