Россия Премьер-Лигасида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар 17-тур доирасида майдонга тушди.
Виталий Денисов ва Вадим Афонин беллашувларда тўлиқ иштирок этган бўлса, Ўзбекистон термаси сардори Одил Аҳмедов 59-дақиқага қадар ҳаракат қилди. Бу вақтгача унинг жамоаси ҳисобда олдинда бораётган бўлса, Аҳмедов алмаштирилганидан кейин «Краснодар» гол ўтказиб юборди.
Виталий Денисов жамоаси «Локомотив» Москвада Грознийнинг «Терек» клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. 17-турдан кейин 23 очкоси бор бўлган «темирйўлчилар» турнир жадвалида 10-ўриндан жой олган.
Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Краснодар» Денисов жамоасидан 5 очко кўпроқ тўплагани учун 5-ўринда бормоқда. Агар «Краснодар» ўз майдонида «Криля Советов» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнамай, зафар қучганида, турнир жадвалида 4-ўринга ҳам кўтарилиб олиши мумкин эди.
Шу куни Одил Аҳмедов «Краснодар» сафида ўзининг юбилей — 100-учрашувини ўтказгани ҳақида клубнинг Twitter’даги саҳифаси маълумот берди.
Шу мавсум Премьер-Лигада пайдо бўлган Вадим Афонин ва унинг «Оренбург» жамоаси «Амкар» майдонида йирик мағлубиятга учратди — 0:3. Лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган жамоа 14-ўриндан жой олган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши расмий ўйинига 107 кун вақт қолди.
Изоҳ (0)