Фаолиятининг сўнгги йилларини Ғузорнинг «Шўртан» клубида ўтказган ҳимоячи Асрор Алиқулов бутсаларини михга илди, деб хабар берди «Championat.asia».
Алиқулов футболчилик фаолиятини бир йил аввал якунламоқчи бўлганди, бироқ уни яна битта мавсум ўйнашга кўндиришган.
«Режам бўйича ўтган йил фаолиятимни якунлашим керак эди. Александр Волков жамоага бош мураббий бўлиб келгач, мени яна бир йил ўйнашга кўндирди. Кейин эса ўзи кетиб қолди», — деган 38 ёшли Алиқулов.
Фаолияти давомида Осиё Чемпионлар Лигаси турнири ярим финалига икки марта етиб борган, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида 5 мартадан зафар қучган собиқ «пахтакорчи» Асрор Алиқулов «Шўртан» клуби тизимида ишлаши мумкинлигини қайд этган.
Изоҳ (0)