Лос-Анжелес кинотанқидчилар уюшмаси 2016 йилнинг энг яхши фильмлари ва актёрларини маълум қилди. Америкалик режиссёр Барри Женкинснинг «Ой ёғдуси» фильми йилнинг энг яхши кинокартинаси деб топилди, деб ёзади TJournal.
Барри Женкинс эса йилнинг энг яхши режиссёри деб эълон қилинди. Фильм 2016 йилнинг 21 сентябрида дунё прокатига чиққан.
«Юлдузлар жанги»нинг еттинчи эпизодида Кайло Рен роли билан машҳур Адам Драйвер «Патерсон» картинасида ижро этган бош қаҳрамон роли учун энг яхши актёр деб топилди.
Изабель Юппер «У» фильмидаги роли учун энг яхши актриса номини қўлга киритди. Иккинчи пландаги энг яхши актриса номига «Бир нечта аёл» фильмида суратга тушган Лили Гладстоун сазовор бўлди.
Энг яхши сценарий Йоргос Лантимос ва Эфтимис Филиппо («Лобстер»), энг яхши мусиқа Жастин Гурвич («Ла-Ла Ленд»), хорижий тилдаги энг яхши картина Жанубий Кореянинг «Хизматкор», АҚШда суратга олинган I Am Not Your Negro эса энг яхши ҳужжатли фильм деб топилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)