Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Nike компанияси 1 декабрь, пайшанба куни боғичи ўзи боғланадиган HyperAdapt кроссовкаларини 720 доллардан сотишни бошлади, деб ёзади «Ведомости». Уларни фақат Nike+ дастури орқали ва Nike’нинг Нью-Йоркдаги янги дўконидан олиш мумкин.

Фото: 3DNews

Фото: 3DNews

Бу шу билан боғлиқки, компания ритейлерларга боғлиқ бўлиб қолмасдан, истеъмолчиларга маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотишга интилмоқда. Бундай савдоларни у 2020 йилгача икки баравар кўпайтириб, 16 миллиард долларгача етказмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Nike фирмаси концепцияси «Келажакка қайтиб-2» фильмида тақдим этилган кроссовканинг реал версиясини март ойида тақдим этган эди.

Инсон товони махсус сенсорга тегиши билан оёқ кийимининг иплари ўз-ўзидан ҳаракатга келиб, боғланади. Кроссовка чеккасида иккита тугма бўлиб, улар боғланишни заифлаштириш ёки кучайтиришга хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари