2020 йилда биринчи Жаҳон роботлар саммити Япониянинг Айти ва Фукусима префектураларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Хиросиге Секо маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз роботлар келажак жамиятида қандай ишлаши ва ҳаёт тарзини қандай ўзгартиришини кўрмоқчимиз», — деди вазир. Саммит ушбу префектураларнинг Токонаме ва Минамисона шаҳарларида ўтказилади.
Япониядаги саммитда дунёнинг 10—20 мамлакатидаги институтлар, тадқиқот марказлари ва компаниялар жамоалари ўз ишланмаларини тақдим этиши кутилмоқда.
Саммит тадбирлари ишлаб чиқариш сектори, табиий офатларга қарши кураш каби бир нечта секцияларга ажратилади.
Япония ҳукумати 2020 йилда Жаҳон роботлар саммитини ўтказиш нияти ҳақида октябрдаёқ маълум қилган эди.
Япония ҳукумати, хусусан, туғилиш даражасининг пастлиги, ишчи кучининг етишмаслиги, аҳолининг қариши билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳал этишда роботлар қўлланилишини кенгайтирмоқчи.
Изоҳ (0)