Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5 декабрь, душанба куни таътилга чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг маъмуриятига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қирғизистон президенти маъмурияти Алмазбек Атамбаевнинг таътили қанча давом этишига аниқлик киритмаган. 1 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Атамбаев мамлакат ривожланишининг янги стратегиясини ишлаб чиқиш учун таътил олиши ҳақида айтиб ўтганди.
Қайд этиш жоиз, 11 декабрь куни Қирғизистонда конституцияга ўзгартириш киритиш референдуми ва маҳаллий кенгаш депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Одатга кўра, сайловдан сўнг мамлакат президенти матбуот билан мулоқот қилиш учун оммага чиқиши керак.
Бундан ташқари, декабрь ойининг иккинчи ярмида Қирғизистон президентининг Ҳиндистонга давлат ташрифи режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)