Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Time журнали ўқувчилари томонидан Йил одами деб топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Моди овозларнинг 18 фоизини тўплади ва АҚШ президенти Барак Обама, охирги сайловларда АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп ва WikiLeaks раҳбари Жулиан Ассанждан илгарилаб кетди. Уларнинг ҳар бири учун сўровда қатнашганларнинг 7 фоизи овоз берган.
Сўровнома натижаларига кўра, Facebook асосчиси Марк Цукерберг икки фоиз, собиқ биринчи хоним Ҳиллари Клинтон эса тўрт фоиз овоз тўплаган.
Time версияси бўйича дунёнинг энг нуфузли кишилари рейтинги 7 декабрда чоп этилади. Ким Йил одами деб топилишини журнал муҳаррирлари ҳал қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)