4 декабрнинг эрталабки соатларида Австрияда президент сайловида иштирок этувчилар учун овоз бериш участкалари очилди. Сайловчилар икки номзоддан бирига овоз бериши лозим, деб хабар беради «ТАСС».
Президентлик учун мустақил номзод, Яшиллар партиясининг собиқ етакчиси Александр ван дер Беллен ва ўнг Австрия озодлик партияси номзоди Норберт Хофер кураш олиб бормоқда.
Республика бўйлаб жами 10 мингга яқин, шу жумладан, мамлакат пойтахти Венада 1504 сайлов участкаси очилди.
Изоҳ (0)