Колумбияда 29 ноябрга ўтар кечаси бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футболчилари бўлган самолётнинг ҳалокатга учрашидан сўнг омон қолган клуб ҳимоячиси Нето футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футболчининг отаси Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Ўғлимнинг ҳолати тобора яхшиланиб бормоқда. Унинг оёғи операция қилинди ва шифокорлар Нето футболчи қайтишини айтди», – деб ёзди Нетонинг отаси.
31 ёшли ҳимоячининг ўпка, тизза, билак ва бош қисмида амалга оширилган жарроҳлик амалиётларидан сўнг ҳолати барқарор дея баҳоланмоқда.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)