ИШИД террорчилик гуруҳи Яқин Шарқда ўз ўрнини йўқотмоқда, аммо Европада экстемистик гуруҳ ўз тактикасини ўзгартириб, аҳоли учун жиддий хавф бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Европа полиция агентлиги (Европол)нинг ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«ИШИД нуқтаи назаридан Франция ва Бельгияда 2015 ва 2016 йилларда бўлиб ўтган терактлар муваффақиятли ва самарали бўлган. Террорчилик гуруҳлари ҳужум қилишга имкони бор экани инобатга олинса, Европада яқин келажакда янги ҳужумлар уюштирилиши эҳтимоли бор», – дейилади Европол ҳисоботида.
Европол маълумотига кўра, 2015 йилда Европада, асосан Франциядаги терактлар оқибатида 150 киши ҳаётдан кўз юмди. 2015 йилда терактлар сони 2014 йилгига нисбатан 4 тадан 17 тагача, террорчилик фаолияти билан гумонланганиб, қўлга олинганлар сони эса 395 тадан 667 тагача ошди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.