ФИФА 2016 йилнинг энг яхши голи учун тақдим этиладиган мукофотга даъвогарлик қилувчи уч футболчининг номини ошкор этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Номзодлар сифатида Бразилиянинг «Коринтианс» жамоаси ярим ҳимоячиси Марлон, 17 ёшгача бўлган Венесуэла аёллар терма жамоаси футболчиси Данюшка Родригес ва Малайзиянинг «Пенанг» жамоаси таркибида тўп сурувчи Мохд Файз Субри кўрсатилди.
2009 йилда ФИФА энг яхши гол муаллифларига топшириладиган Ференц Пушкаш номли мукофотни таъсис этган эди. Ғолиб ишқибозлар ўртасида ўтадиган онлайн сўровда аниқланади.
Изоҳ (0)