Швейцариянинг Bilan журнали мамлакатнинг 300 энг бой инсони рўйхатини эълон қилди. Унга биринчи марта USM Holdings’нинг асосий акциядори, россиялик миллиардер Алишер Усмонов кирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Во кантони фуқароси бўлмиш Алишер Усмоновнинг бойлиги 12–13 миллиард Швейцария франкига (11,8–12,8 миллиард доллар) баҳоланмоқда. У журнал тузган рўйхатга кирган янги иштирокчилар орасида энг катта давлат соҳибига айланди.
Шунингдек, рўйхатга яна бир россиялик бизнесмен — «Ренова» директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг кирди.
Биринчи ўринни Ikea асосчиси Ингвар Кампраднинг оиласи 45 миллиард доллар кўрсаткичи билан эгаллади.
Изоҳ (0)