Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳужумчиси Тео Уолкотт 34 метр баландликдан улоқтирилган тўпни оёқлари билан тўхтатиб, Гиннеснинг рекордлари китобидан жой олди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.
Рекордни ўрнатиш шартига кўра, футболчи 34 метр баландликдан улоқтирилган тўпни тўхтатишдан ташқари, уни ерга туширмасдан беш марта зарба бериши керак бўлган.
27 ёшли англиялик футболчидан ташқари унинг клубошлари Лоран Косьельни, Начо Монреаль ва Франсис Коклен жаҳон рекордини ўрнатишга уриниб кўрди, аммо фақатгина Уолкотт бунинг уддасидан чиқди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)