Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финалига йўлланма олган барча жамоа номига ойдинлик киритилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» клуби Премьер-Лиганинг сўнгги турида «Вест Ҳэм»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Томонларнинг Лига Кубогидаги тўқнашувида «қизил иблислар» йирик ғалабани қўлга киритди — 4:1.

Беллашувда Златан Ибраҳимович ва Антони Марсьяль икки мартадан муваффақият қозонди. Моуриньонинг ташрифидан кейин захирага «михланган» Бастиан Швайнштайгер 87-дақиқага келиб майдонга тушди. Шунингдек, Генрих Мхитарян беллашувни бошланғич таркибда ўтказди. Шу куни фақатгина Поль Погба майдонда кўринмади.

Чорак финалнинг сўнгги ўйинида Лондоннинг «Арсенал» клуби муваффақиятсизликка учради ва турнирни тарк этди. Ўз майдонида «Саутгемптон»ни қабул қилган Венгер жамоаси 0:2 ҳисобида енгилди. Қайд этиш керак, ўйинда «тўпчилар»нинг асосий футболчилари иштирок этмади.

Бир кун олдин — 29 ноябрь куни чорак финалнинг яна икки ўйини бўлиб ўтганди.

Англия Лига Кубогининг ярим финалида «Юнайтед» «Халл Сити»га қарши кураш олиб борса, «Ливерпуль» ва «Саутгемптон» клублари ўзаро тўқнаш келади. Беллашувлар 9—23 январь саналарига тайин қилинган.

Англия Лига Кубоги ¼ финал беллашувлари 30 ноябрь, чоршанба

«Манчестер Юнайтед» — «Вест Ҳэм» 4:1

Голлар: Златан Ибраҳимович, 2 (1:0). Эшли Флетчер, 35 (1:1). Антони Марсьяль, 48 (2:1). Антони Марсьяль, 62 (3:1). Златан Ибраҳимович, 90+3 (4:1).

«Арсенал» — «Саутгемптон» 0:2

Голлар: Йорди Класи, 13 (0:1). Райан Бертран, 38 (0:2).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов