Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея мухолифати республика президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силнинг можароли иши бўйича суриштирув олиб бориш учун икки номзодни илгари сурди. Бу ҳақда 30 ноябрь, чоршанба куни «Тона ильбо» газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Ҳар иккала номзод ўтмишда прокурорлик лавозимларини эгаллаган ва катта тажрибага эга», — деб таъкидлайди нашр.

Номзодлардан бири Чо Син Сик ҳуқуқий амалиёт билан шуғулланади. Ўтмишда у Бош прокуратура қошидаги тергов бўлимига раҳбарлик қилган ва Инчхон шаҳри тергов органларини назорат қилган. У 1988 йилда «Собан» жиноий уюшмасининг ишини фош этгандан кейин машҳурликка эришган.

Иккинчи номзод Пак Ён Су, ҳозирда муваффақиятли адвокат, бунгача Сеул прокуратурасининг раҳбари ва Бош прокуратура раҳбари ўринбосари лавозимларини эгаллаган. У Hyundai Group’даги коррупция иши ва Sk Group’да бухгалтерия ҳужжатларининг сохталаштирилиши бўйича ишларни фош қилган.

Пак Кин Хе 2 декабрга қадар ўзининг ҳам манфаатларига дахл қилувчи иш бўйича суриштирувни номзодлардан қай бири олиб боришини ҳал қилиши лозим. Махсус прокурор иш бўйича барча ҳал қилувчи ҳолатларни 90 кун ичида аниқлаши лозим.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди