Cirque Du Soleil цирки гимнастикачиси, уч карра ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси австралиялик Лиза Скиннер шоу вақтида 5 метрлик баландликдан қулади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Хабарда қайд этилишича, 35 ёшли аёл Kooza номли акробатик машқни бажараётганида нохуш ҳодиса рўй берди.
«У акробатик машқни бажариши керак эди, аммо тўсатдан ерга қулади», – деди воқеа гувоҳларидан бири.
Цирк шоуси Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтаётган эди. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келганида австралиялик гимнастикачи ҳушини йўқотмаган эди.
Скиннер шифохонага ётқизилди. Шифокорлар 35 ёшли аёл белини шикастлаб олган деб, хавотир олмоқда.
Лиза Скиннер Атланта–1996, Сидней–2000 ва Афина–2004 Олимпия ўйинлари иштирокчиси саналади. 2006 йилдан буён у Cirque Du Soleil циркида фаолият юритиб келмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)