Мадриднинг «Реал» жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатида етти календарь йил давомида 30 ва ундан ортиқ гол киритган илк футболчига айланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Португалиялик ҳужумчининг рекорди «Спортинг Хихон» клубига қарши Ла Лига 13-турида қайд этилди. Роналду 5-дақиқада пенальтидан гол уриб, тарихий натижа қайд этди.
Мазкур ўйиннинг 18-дақиқасида 31 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. Айнан Роналдунинг дубли «Реал»га «Спортинг Хихон» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2009 йили «Реал» сафига келиб қўшилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)