Солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун қамоқ жазосини ўтаган Германиянинг «Бавария» футбол клуби собиқ президенти Ули Хёнесс яна ўз лавозимини эгаллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
25 ноябрь, жума куни «Бавария» президенти лавозимини 2014 йилдан буён эгаллаб келган Карл Хопфнер истеъфога чиққани ҳақида маълум қилганди. Хёнесс мазкур лавозимга ягона даъвогар эди. Унинг номзодини 98,5 фоиз респондентлар қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил мартида Мюнхен суди Хёнессни давлатдан 27 миллион евро яширишда айблаб, 3 йил ва 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилганди. У жорий йил февралида муддатидан аввал озод этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)