Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда, Кремль матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, мулоқот чоғида икки давлат раҳбари Суриядаги вазият юзасидан фикр алмашган.
Охирги икки кун ичида Путин ва Эрдўғон иккинчи марта телефон орқали мулоқот қилиши. 25 ноябрь куни улар Суриядаги вазиятни ўнглаш ва террорга қарши кураш масалаларини кўриб чиққан эди.
Изоҳ (0)