• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси: Ўзбекистонда ҳокимият ўтказилиши изчиллик ва барқарорлик шароитларида амалга оширилмоқда

    ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг оралиқ хулосалари эълон қилинди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Ҳокимият ўтказилиши изчиллик ва барқарорлик шароитларида амалга оширилмоқда. Жамиятда бунга ишонч кучлидир», – ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси кузатувчиларининг хулосаси шундай. Бу ҳақда мустақил эксперт Ҳасан Илҳомов маълум қилди.

    Жорий йилнинг 24 ноябрь куни ЕХҲТ ДИИҲБнинг расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг оралиқ ҳисоботи чоп этилди.

    Ҳисобот жорий йилнинг 2 ноябридан 20 ноябригача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш якунлари бўйича тайёрланди.

    Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Марказий сайлов комиссияси таклифи сайлов кампанияси бошланиши эълон қилиниши билан дарҳол юборилган эди. ЕХҲТ ДИИҲБ билан кузатиш форматидаги ҳамкорлик анъанага айланиб улгурган. Ушбу ташкилот миссиялари 1999 йилдан буён Ўзбекистонда ўтказилган парламент ва президент сайловларини кузатишда иштирок этиб келмоқда. Бу галги сайловда ЕХҲТ ДИИҲБнинг тўлиқ миссияси фаолият юритмоқда. Миссия асосий гуруҳи билан бирга узоқ муддатли ва қисқа муддатли кузатувчиларидан иборатдир.

    Бундай қарор Ўзбекистоннинг сайловни умумеътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ очиқ-ошкора ўтказишга тайёрлиги билан изоҳланади. Бу ҳақда Ўзбекистонда 11 октябрдан 14 октябргача бўлган даврдаги сайловолди ҳолатини баҳолаш якунлари бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ ҳисоботида маълум қилинди.

    Чоп этилган оралиқ ҳисобот вазминлик руҳида тайёрлаб ёзилган. ЕХҲТ ДИИҲБ экспертларининг Ўзбекистондаги сайлов жараёнига ҳар томонлама ва холис баҳо беришга бўлган интилиши сезилиб турибди.

    Бироқ икки ярим ҳафталик бундай қисқа муддатда юзаки хулосанинг олдини олиш ва Ўзбекистонда юз бераётган жараёнларни ҳис этиш мумкинми? Нима бўлганда ҳам экспертлар Ўзбекистон сайлов тизимини, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган шарт-шароитларни таҳлил қилишга уринганлар.

    Улар шундай хулосага келдилар.

    Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат шаклланган бўлиб, сайлов мамлакат Конституциясига ва қонунларига қатъий мувофиқ тарзда миллий давлатчилик хусусиятларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда ўтказилмоқда.

    ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат эканлигини, мамлакатда барча фуқаролар конституциявий ҳуқуқлардан ва эркинликлардан тенг ҳамда камситишсиз фойдаланаётганини таъкидламоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ равишда сайловолди тадбирларини ўтказиш учун уч ойлик муддат тўғрисидаги талабни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 9 сентябрь куни сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди ҳамда 2016 йил 4 декабрни сайлов куни деб эълон қилди.

    2015 йил мартда ўтказилган президент сайловидан кейин, яъни 2015 йил декабрда «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси аъзолари ижобий ҳолат сифатида қайд этди. Бунда диққат-эътибор «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонундаги номзодни Президентликка кўрсатиш учун сайловчиларнинг имзолари зарур миқдорини камайтириш, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, уни олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари тўғрисидаги нормаларни мустаҳкамлаш, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш, овоз бериш тартиб-таомилини осонлаштириш, вақтинча яшаш жойи бўйича сайловчилар рўйхатига фуқароларни киритиш, муддатидан олдин овоз бериш муддатлари, тартиби ва тартиб-таомилларини белгилаш, Марказай сайлов комиссияси ўзининг расмий веб-сайтида ўз қарорларини албатта эълон қилиши каби тузатишларга қаратилди.

    Энг асосийси, экспертлар янги қоидалар ЕХҲТ ДИИҲБнинг аввалги тавсияларини инобатга олган ҳолда киритилганлигини ва умумэътироф этилган стандартларга мувофиқ келишини эътироф этди.

    Ҳисоботда сайлов комиссияларини шакллантиришнинг демократик тартиби таърифланмоқда. Сайлов комиссиялари ҳокимиятнинг ижро этувчи тармоғининг иштирокисиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таклифлари асосида жойлардаги ҳокимият вакиллик органлари томонидан шакллантирилади. «Сайловчиларни хабардор қилиш бўйича комплекс ва интенсив кампания» ДИИҲБ экспертларининг диққат-эътиборини тортди. Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов амалиётида биринчи марта Сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш дастури қабул қилинганлиги таъкидланди. Ушбу дастурда бировнинг ўрнига ҳам овоз бериш каби ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишлар алоҳида ўрин эгаллайди. Дастурни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари фаол иштирок этмоқда. Ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида теледастурлар тайёрлаш ва сурдотаржимаси билан бирга эфирга узатиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

    Марказий сайлов комиссияси томонидан жисмоний имкониятлари чекланган шахсларга уларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда кўмак бериш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳам экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Хусусан, бюллетенлар илк маротаба Брайл шрифтида ҳам тайёрланади, сайлов учкасткалари овоз бериш учун пандус ва махсус кабиналар билан жиҳозланмоқда.

    Шунингдек, ҳисоботда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, сайловчиларнинг сайловга доир шикоятларини доимий режимда қабул қиладиган ва кўриб чиқадиган тўғридан-тўғри «ишонч телефони» рақамларини ишга тушириш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ишлари ҳам яхши баҳоланди.

    МСК томонидан барча номзодларга тенг имкониятлар берилиши, шу жумладан оммавий ахборот воситаларининг барча турларида тенг эфир вақти ва эфир майдони тақдим этилиши, шунингдек сайловчилар билаш учрашувлар учун видеоконференс-алоқанинг янги форматидан фойдаланиш кўпроқ сайловчиларни қамраб олиш имконини берди, деб таъкидланади ҳисоботда. Бунда президентликка кўрсатилган барча номзодлар учун тенг имкониятлар кафолатларини таъминлаш мақсадида Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги ОАВ томонидан миллий қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги устидан мониторинг ўтказмоқда ҳамда ушбу ахборотни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этмоқда. «Президентликка кўрсатилган барча номзодлар бутун мамлакат бўйлаб сайловчилар билан кўплаб учрашувлар ўтказмоқда», бунда «ўтиш даврида узлуксизлик ва барқарорликка» содиқлик мазкур учрашувларнинг бош мавзуси бўлмоқда.

    Ҳисоботда таъкидланишича, сайлов кампаниясини молиялаштиришнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида МСК томонидан сиёсий партияларга сайлов якунлари бўйича бир ой давомида ўз веб-сайтида ва ўзининг сиёсий газетаси саҳифаларида пул маблағларини сарфлаш тўғрисида ҳисобот чоп этиш талаби қўйилди. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилишига оид шикоятларнинг сайлов комиссиялари томонидан кўриб чиқиш тартибига эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шикоят келиб тушгандан кейин уч кун ичида, агар сайловгача олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши керак.

    Шунингдек ҳисоботда сиёсий партиялар, чет давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг сайлов жараёни барча босқичларини кузатиш учун ўз навбатчиларини юбориши, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда иштирок этиши мумкинлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилганлиги таъкидланган.

    Шу билан бирга ҳисоботда сайлов жараёнидаги айрим камчиликлар ва муаммолар қайд этилмоқда. Таъкидланишича, уларнинг бартараф этилиши сайловни янада юксак ва сифатли ўтказишга кўмаклашади.

    Аввал ҳам таъкидланганидек, мулоқот жараёнида Ўзбекистон миссия хулосаларига, конструктив тадқидга очиқдир, тавсиялар асосли ва ҳар томонлама вазмин бўлса, уларни қабул қилишга ҳамда рўёбга чиқаришга тайёрдир.

    Ҳозирги вақтда ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг кузатувчилари ўз ишини давом эттирмоқда. Улар сайлов комиссияларига ташриф буюрмоқда, сиёсий партияларда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, фуқаролик жамияти институтларида учрашувлар ўтказмоқда, оммавий ахборот воситаларининг сайловни ёритиш бўйича фаолияти билан танишмоқда.

    Экспертларда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш амалиётини ривожлантириш, аҳолининг электорал фаоллигини ошириш соҳасида Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан батафсил танишиш имконияти ҳали бўлади. Ўтган йилларда Ўзбекистонда ўтказилган сайловларни кузатишда иштирок этган экспертларнинг кўпчилиги сайлов тизимини такомиллаштириш, жамиятдаги демократик жараёнларни чуқурлаштириш борасидаги изчил босилган қадамларни, уларнинг барқарорликни, тинчлик-тотувликни ва барқарор тараққиётни сақлаш учун аҳамиятини таққослаши ва уларга ҳақиқий баҳо бериши мумкин.

    25.11.2016, 09:15   Изоҳ (0)   4062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонунга киритиладиган тузатишлар семинарда муҳокама қилинади

    25.11.2016, 08:51

    Андрей Шведов: Нодавлат каналларни сайловни ёритишга жалб этилиши сайлов жараёни, давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилаётган номзодлар ҳақида кўпроқ билиш имк...

    24.11.2016, 17:45

    Ўзбекистонда Президент сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш бошланди

    24.11.2016, 12:59

    Янгилик! Март ойигача IELTS сертификатини олиш истагида бўлганлар диққатига!

    24.11.2016, 10:16

    Сарвар Отамуратов Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди

    24.11.2016, 09:56

    Кузнинг сўнгги жумасини EVO билан биргаликда ўтказинг!

    24.11.2016, 09:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.