25 ноябрь куни 10:00 да «Ўздавтемирйўлназорат» биносида «Ўзбекистон Республикасининг ‘Темирйўл транспорти тўғрисида’ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтади, деб ёзади «Газета.uz».
Қонунга киритиладиган тузатишлар темирйўл транспорти фаолияти ва у билан боғлиқ хизматлар соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, унинг ушбу соҳадаги халқаро келишувлар билан уйғунлигини таъминлашга йўналтирилган.
Ўзгартиришлар давлат бошқарувининг темирйўл транспорти соҳасидаги самарадорлигини оширишга, темирйўл транспорти ва у билан боғлиқ хизматлар соҳасида рақобатнинг ривожланиши ва инвестицияларни жалб қилиш қобилиятининг ўсишига хизмат қилиши керак.
Изоҳ (0)