Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев айни пайтда ўзининг 2020 йилги президент сайловларидаги иштироки ҳақида гапиришни истамайди, аммо қонунчиликка кўра, у янги муддатга ўз номзодини қўя олади. Бундай нуқтаи назарини у Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Агар қонунларимиз ва конституциямиз ҳақида гапирадиган бўлсам, улар менга бундан кейин ҳам ўз номзодимни қўйиш имконини беради», — деди Назарбоев. «Бироқ 2020 йилда нима бўлишини мен сизга айтмайман, чунки бу кўп омилларга боғлиқ», — дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, президент фикрича, давлат арбоби ишида унинг лавозимдаги фаолияти давомийлиги эмас, унинг самарадорлиги муҳимдир. «Ўз фаолиятинг билан халқингга ва юртингга фойда келтираяпсанми, йўқми — асосий масала шунда деб ўйлайман», — дея аниқлик киритди у.

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳокимиятини ўз фарзандларига мерос қилиб қолдирмоқчи эмаслигини айтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)