Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аутизм ва депрессиядан азоб чекувчи ёш австралиялик деярли икки ой давомида Мельбурндаги иккита аэропорт диспетчерлари ва учувчиларини адаштириб келди, деб ёзади The Sydney Morning Herald.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Маҳаллий фуқаро Пол Сэнт ёпиқ частотада радиоэфирга чиқишни ўрганиб, ўзини Авалон ва Тулламарин аэропортлари учувчи ва диспетчерлари қилиб кўрсатди. Хусусан, 19 ёшли Сэнт Virgin Australia авиакомпанияси лайнерининг қўнишига йўл қўймади. 5 сентябрдан 3 ноябргача радиобезори жами 16 марта эфирга чиққан.

Йигит Австралия федерал полицияси томонидан 21 ноябрь куни ҳибсга олинди ва эртаси куни суд қаршисида намоён бўлди. Йигитча ҳаво кемалари учун хавф туғдирганликда ва лайнерлар бошқарувига аралашганликда айбланмоқда. Сэнт 20 йилгача муддатга қамалиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда