«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Селтик» клубига қарши (2:0) ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида дубл қайд этиб, халқаро клуб мусобақаларида киритган голлари сонини 100 тага етказиб олди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Шу тариқа, аргентиналик футболчи халқаро клуб мусобақаларида 100 та гол киритган футбол тарихидаги биринчи ўйинчига айланди.
Месси 100 та голдан 92 тасини ЕЧЛда, 5 тасини клублар ўртасидаги ЖЧда ҳамда 3 тасини Европа Суперкубогида киритган. Бунинг учун 29 ёшли футболчига 119 та ўйин керак бўлди.
Халқаро клуб мусобақаларида гол киритиш бўйича «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2-ўринда бормоқда. Унинг ҳисобида 99 та гол мавжуд. 31 ёшли футболчи ЕЧЛда 96 та, клублар ўртасидаги ЖЧда 1 та ҳамда Европа Суперкубогида 2 та гол киритган. Ушбу натижани қайд этиш учун Роналдуга 141 ўйин зарур бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)