Россиялик учувчи Непалда енгил моторли самолёт қулашида ҳалок бўлди. Унинг йўловчиси — канадалик турист аёл оғир аҳволда шифохонада ётибди, деб хабар беради «Интерфакс» The Himalayan Times нашрига асосланиб.
Воқеа 23 ноябрь эрталабки соатларида Непал ғарбидаги Каски туманининг Покхара шаҳри яқинида рўй берди. Александр Максимов бошқарувидаги самолёт парвоз бошланганидан кўп ўтмай қулади. Эркак туристлар учун тоғларда парвозлар ташкил этувчи компанияда ишлар эди.
27 ёшли канадалик аёл Гандаки Медикал Коллежга етказилди.