Корея Республикасининг адлия вазири Ким Хён Ун мамлакат президенти Пак Кин Хе атрофидаги коррупциявий можаро туфайли истеъфога чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Жанубий Корея етакчисининг маъмурияти маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Адлия вазири, шунингдек, президентнинг катта маслаҳатчиси Чхве Чже Гён ҳафта бошида истеъфога чиқиш ҳақида илтимоснома берди. Давлат раҳбари ҳозирча уларнинг илтимоси бўйича қарор қабул қилмади», — дейилади президент маъмурияти хабарида.
Жанубий Корея прокуратураси 20 ноябрь куни Корея Республикаси президенти атрофида юзага келган можаро бўйича ўтказилган суриштирувнинг оралиқ натижаларини тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея маданият, спорт ва ахборот вазирининг собиқ ўринбосари, 55 ёшли Ким Чон президент Пак Кин Хе атрофидаги коррупциявий можаро туфайли Сеул суди кўрсатмасига биноан қамоққа олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)