АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ҳамда унинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш учун Нью-Йорк шаҳри ҳар куни 1 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда, The Time нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Харажатлар шаҳар полицияси Трампга ҳамда унинг фарзандлари ва набираларига бириктирилганидан сўнг пайдо бўлди. Уларнинг бари Нью-Йоркда яшайди ва махсус хизматлар томонидан ҳимоя қилиниши мумкин», — деб ёзади нашр шаҳар полициясининг разведка ва аксилтеррор бўйича раҳбари Жон Миллерга асосланиб.
Таъкидланишича, инаугурациядан сўнг харажатлар миқдори сезиларли ўзгармайди, негаки Трампнинг рафиқаси Мелания ҳамда уларнинг ўн ёшли ўғли Баррон ҳозирча Оқ Уйга кўчиб ўтмайди.
Изоҳ (0)