Credit Suisse экспертларининг маълум қилишича, жорий йил давомида Россияда доллардаги миллионерлар сони 14 фоизга қисқарди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» ёзмоқда.
2016 йилда доллардаги миллионерлар сони 79 минг кишини ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 92 минг кишига тенг эди.
Шу билан бирга, йил давомида миллиардерлар сони кўпайди. 2015 йилда Россияда 90 нафар доллардаги миллиардер бор эди, ҳозир эса уларнинг сони 96 кишига етди.
Шунингдек, Credit Suisse’нинг Global Wealth Report ҳисоботида таъкидланишича, 2015 йил ўрталаридан 2016 йил ўртасига қадар Россияда уй хўжаликларининг даромади 14,5 фоизга қисқариб, ёши катта ҳар бир инсонга 12,09 минг доллардан 10,34 минг долларга тушган.
Изоҳ (0)