Молдова Марказий сайлов комиссияси мамлакатда ўтказилган президент сайлови натижаларини тасдиқлаш учун Конституцион судга тақдим этди. Ушбу сайлов якунларига кўра Россия билан ҳамкорлик тарафдорларининг номзоди бўлмиш Игорь Додон ғалаба қозонди, деб хабар беради «ТАСС».
«Конституцион суд ихтиёрида сайлов якунларини ҳақиқий деб топиш учун 10 кун бор», — деди МСК матбуот котиби Родика Сирбу.
Сирбунинг маълум қилишича, сайлов юзасидан олинган барча шикоятлар ҳам судга топширилган, якуний қарор қабул қилиш олдидан улар ҳам кўриб чиқилади. Маълумки, сайловда Европа тарафдорларининг ягона номзоди сифатида иштирок этиб, Игорь Додондан мағлуб бўлган Майя Санду сайлов натижаларини шубҳа остига олгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)