Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон—Британия кенгаши (ССЎБК) ҳамраиси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Барбара Логан Ҳэйни қабул қилди. Б.Ҳэй кенгашнинг 23-мажлисида иштирок этиш учун Буюк Британия бизнес вакилларидан иборат нуфузли делегацияга бош бўлиб мамлакатга келганди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Мулоқот давомида савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари Ўзбекистон—Британия кун тартиби нуқтаи назаридан муҳокама қилинди. Барбара Ҳэй Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ССЎБКнинг 23-мажлиси ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идораларидаги учрашувлар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.
Таъкидланганидек, ҳозирги кунда ССЎБК савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг самарали механизмларидан бири ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари ҳамкорлигининг муҳим платформаси ҳисобланади.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Алан иштирок этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)