Ўз вақтида Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилган Анқара Тошкент томонидан ҳам шундай қадамни кутмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди, деб ёзади «1news.uz».
«Туркия Ўзбекистон билан алоқаларда янги саҳифа очди. Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни киритган. Умид қиламизки, Ўзбекистон ҳам Туркия фуқаролари учун визаларни бекор қилади», — деди Чавушўғли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқандга ташриф буюриб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.
Изоҳ (0)