• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наримон Умаров Қорақалпоғистондаги учрашувда «Атроф-муҳитни ифлослантирувчи жаримага тортилиши ва кўп миқдорда маблағ тўлаши лозим» тамойилини жорий этиш тарафдори эканини таъкидлади

    «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди. Шуманай туман ҳокимлиги мажлислар залида онлайн конференция тарзида бўлиб ўтган учрашувда шаҳар ва туманлардан жамоатчилик вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ёшлар ва хотин-қизлар, партия аъзоларидан иборат жами 3200 нафарга яқин сайловчи иштирок этди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: «Адолат» СДП матбуот хизмати

    Фото: «Адолат» СДП матбуот хизмати

    Тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Е.Кунназаров олиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев учрашув иштирокчиларини Н.Умаровнинг таржимаи ҳоли билан яқиндан таништирди.

    Номзод демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, хусусан, аҳолини сифатли тиббий хизмат, таълим ва уй-жой билан таъминлаш даражасини янада кенгайтириш, тинчликсевар ташқи сиёсатни давом эттиришга доир фикрларини баён қилди.

    Н.Умаров ўзининг қарийб 40 йиллик меҳнат фаолияти ҳамда илмий изланишлари тақозоси билан Орол денгизининг қуриши оқибатида ҳудудда юзага келган экологик ҳалокатни бартараф этишга қаратилган лойиҳа ва дастурларда бевосита иштирок этган, минтақанинг мураккаб иқлимини, одамларнинг яшаш шароитини яхши биладиган мутахассис сифатида экология масалаларига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди. Унинг ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган лойиҳа ва дастурларни изчил давом эттириш зарурлиги хусусидаги таклифлари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

    Президентликка номзод экологик жиҳатдан тоза технологиялар асосида жадал ривожланишни таъминлашга йўналтирилган мутаносиб иқтисодий сиёсат олиб боришни қўллаб-қувватлаш ҳамда саноат корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш орқали атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга долзарб вазифа сифатида ёндашишини қайд этди.

    Экологик муаммоларни ҳал этишда унинг иқтисодий жиҳатларига эътибор қаратиш муҳим эканига тўхталиб, барча экологик муаммолар ва у билан боғлиқ фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини фақат давлат бюджетига юклаш тўғри бўлмаслигини, шу боис, «Атроф-муҳитни ифлослантирувчи жаримага тортилиши ва кўп миқдорда маблағ тўлаши лозим», деган тамойилни жорий қилиш тарафдори эканини таъкидлади. Бу соҳани комплекс ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этишни режалаштирганини маълум қилди. Дастурда, хусусан, табиатнинг саноат корхоналари томонидан ифлосланишини камайтириш, чанг ва заҳарли моддаларни кўп ютувчи ўсимлик ва дарахтлар сони ва турини кўпайтириш, шаҳарлар ва саноат корхоналари атрофида яшил майдонлар барпо этиш, саксовул ва бутазорларни кенгайтириш орқали атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга қаратилган аниқ механизмлар белгиланишини таъкидлади.

    Учрашувда 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати директори Н.Қайпбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Н.Мирзамуротов, Нукус давлат педагогика институти бошланғич таълим факультети декани У.Сейтжанова, Шуманай туманидаги «Ақ-жап» овул фуқаролар йиғини раиси Қ.Убайдуллаев ва бошқалар президентликка номзод дастурини қўллаб-қувватлаб, сўзга чиқди.

    21.11.2016, 15:34   Изоҳ (0)   4694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сарвар Отамуратов Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда ёшларни қадриятлар руҳида тарбиялашни янада кучайтириш зарурлигини билдирди

    21.11.2016, 14:41

    Ўзбекистонда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    21.11.2016, 11:09

    Анқара Ўзбекистон Туркия фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилишини кутмоқда

    21.11.2016, 10:26

    «Фуқаролар сайлов ҳуқуқлари ишончли ҳимоясини таъминлашнинг қонунчилиги ва амалиёти: Ўзбекистон ҳамда Германия тажрибаси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди

    19.11.2016, 14:12

    Сарвар Отамуратовнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди

    18.11.2016, 14:55

    ImzoAkfa ҳамкорлари учун биринчи савдо уйи очилди

    18.11.2016, 10:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.