• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фуқаролар сайлов ҳуқуқлари ишончли ҳимоясини таъминлашнинг қонунчилиги ва амалиёти: Ўзбекистон ҳамда Германия тажрибаси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида «Фуқаролар сайлов ҳуқуқлари ишончли ҳимоясини таъминлашнинг қонунчилиги ва амалиёти: Ўзбекистон ҳамда Германия тажрибаси» мавзуида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га матбуот маркази мутасаддилари маълум қилди.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Марказий сайлов комиссияси томонидан Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг мамлакатдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган давра суҳбатида Бош прокуратура, Олий суд, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунос-олимлар, германиялик сиёсатшунослар, «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти экспертлари қатнашди. Анжуманда, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси кузатувчилари ҳам иштирок этди.

    Тадбир қатнашчилари фуқаролар сайлов ҳуқуқлари ишончли ҳимоясини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини шакллантириш, фуқароларнинг сайлаш эркинлиги ҳамда жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари борасидаги миллий ҳамда хорижий тажрибани кўриб чиқди.

    — Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, — дейди ҳуқуқшунос, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма эксперти Х. Бюллер. – Ушбу сиёсий тадбирга қизғин ва пухта ҳозирлик ҳақида хориждаги оммавий ахборот воситалари мунтазам ахборот бериб бораяпти. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида немис илмий доиралари вакиллари, ҳуқуқшунослари билан учрашув ташкил этилди. Унда сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ҳамда қўшимчалар, сайлов кампаниясининг барча босқичи, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, сиёсий партиялар фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Давра суҳбатида Германияда сайловлар ва умумхалқ овоз беришининг қонуний асослари ҳақида маъруза қилдим. Умуман айтганда, бизнинг сайловга оид қонунларимиз ўзаро ўхшаш. Уларда сайловларнинг асосий демократик тамойиллари акс эттирилган.

    — Шу кунларда Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбирга – Президент сайловига тайёргарлик кўрилмоқда, — дейди Конрад Аденауэр номидаги жамғарма минтақавий ваколатли вакили Т. Кунсе. — Мамлакат халқ учун ғоят муҳим бўлган бундай тадбирни ташкил қилиш бўйича ижобий тажриба тўплаган. Шунингдек, қонунчилик асосларини такомиллаштиришга ҳамда Президентликка номзодларнинг сайловчилар билан мулоқотига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашни истардим. Жойларда учрашувлар видеоконференция шаклида ўтказилаётгани аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш имконини бермоқда. Барча номзодга тенг шароит яратиб берилган.

    — Германияда сайлов кампанияси учун асос бўлган бир қатор мажбурий тамойиллар мавжуд, — дейди Саксония федерал ери Ландтаги илмий ходими, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма эксперти Р. Фалкнер. — Сайловлар эркин, тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан умумхалқ иштирокида ўтказилиши керак. Германияда сайлов ҳуқуқини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари ҳақидаги маърузамда давлатимизнинг ушбу масаладаги қарашларини сўзлаб бердим. Ўзбекистонда ҳам Германия интиладиган иккита умумий тамойил бор. Бу сайловларни ташкил қилиш доирасида тегишли чора-тадбирларнинг ошкоралиги ва масъуллигидир.

    Германиялик экспертлар Ўзбекистон ва Германия ҳамда бошқа мамлакатлар сайлов тизимларини таққослаб, демократик сайловларнинг умумэътироф этилган тамойил ва стандартлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пакт, Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген кенгаши ҳужжати қоидалари Ўзбекистон сайлов қонунчилигига тўлиқ имплементация қилинганини, ҳаётга самарали татбиқ этилаётганини таъкидлади.

    19.11.2016, 14:12   Изоҳ (0)   31836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сарвар Отамуратовнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди

    18.11.2016, 14:55

    ImzoAkfa ҳамкорлари учун биринчи савдо уйи очилди

    18.11.2016, 10:01

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

    18.11.2016, 09:51

    Лола Каримова-Тиллаева ва Татьяна Каримова Ислом Каримов номидаги жамоатчилик хайрия фондига асос солди

    18.11.2016, 09:40

    Ҳайдовчилар диққатига. Жарималардан қандай йироқ юриш мумкин?

    18.11.2016, 09:05

    Туркия президенти Самарқандга етиб келди

    18.11.2016, 08:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.