Америкалик боксчи Алекс Стюртнинг 52 ёшида оламдан кўз юмгани ҳақида «ТАСС» East Side Boxing порталига асосланиб маълум қилди. Ўлим сабаблари ошкор этилмаган.
Стюарт фаолияти давомида икки бор Эвендер Холифилдга қарши рингга кўтарилган бўлиб, 1989 ва 1993 йилги жангларда совриндор рақибига имкониятни бой берган. 1990 йил эса Майк Тайсондан нокаутга учраган.
Стюарт профессионал боксда 53 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 43 тасини ўз фойдасига ҳал қилган. 40 тасида рақибларини нокаутга учратган.
Изоҳ (0)