Мексиканинг Оахака штатида аниқланган митти саламандралар бир неча йил аввал музей коллекцияларини бойитган эди. Жонзот намуналарини ўрганган олимлар уларнинг учта янги турини аниқлади, деб хабар бермоқда National Geographic.
Тадқиқот объектига айланган саламандралар ўпкасизлар (Plethodontidae) ва миттилар (Thorius) оиласига мансуб. Улар XIX асрда топилган бўлса-да, яхши ўрганилмаган.
Кейинчалик узунлиги 3 сантиметрдан ошмайдиган Thorius оиласига мансуб саламандралар атроф муҳитнинг кичик ўзгаришларига ўта заиф бўлгани учун камая бошлади. Глобал иссиқлик ва инсон томонидан ўрмонларнинг йўқ қилиниши ушбу тоифадаги жонзотларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи остига қўйди.
Ушбу маълумотлар, ДНК таҳлили ва бошқа тадқиқотлар асосида олимлар саламандраларнинг янги уч турини аниқлади: Thorius pinicola (қарағай дарахтида яшовчи митти саламандра)нинг узунлиги ўртача 2,5 сантиметрга тенг. Thorius longicaudus (узун думли митти саламандра)нинг узунлиги ҳам 2,5 сантиметр атрофида. Thorius оиласига мансуб энг йирик вакили 2,9 сантиметрлик t.Tlaxiacus (митти қаҳрамон саламандра) экани аниқланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)