Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 29-тури доирасида майдонга тушиб улгурмаган Тошкентнинг «Локомотив» клуби чемпионликни қўлга киритди. Бу йўлда у билан рақобат олиб бораётган «Бунёдкор» ўз майдонида «Навбаҳор»ни енга олмагач, чемпионлик масаласи ҳал этилди.
«Навбаҳор»га қарши беллашувнинг 71-дақиқасида бош ҳакам наманганликлар дарвозасига пенальти белгилади, қўшимчасига меҳмонлардан бир футболчини майдондан четлатди. Шунга қарамай «қалдирғочлар» вазиятни ижобий томонга ўзгартира олмай, чемпионликни бой берди.
Бош мураббий Сергей Лушчан кетма-кет икки мавсумни 4-ўринда якунлаган бўлса, бу сафар 2-ўрин билан чекланди ва барибир Ўзбекистон чемпионлигини қўлга кирита олмади. Унинг бошқарувида клуб Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичларидан ҳам чиқа олмаган.
Навоийнинг «Қизилқум» клуби эса ўз тарихида илк бор Фарғонадан ғалаба билан қайтди. 2000 йилги мавсумдан буён Олий Лигада иштирок этадиган «Қизилқум» «Нефтчи» майдонига 16 бор ташриф буюриб, фақатгина 2 та ўйинда дурангга эришган, қолганларида имкониятни бой берганди. Бу сафар эса тарихий ғалаба қўлга киритилди.
«Бухоро» клуби қаторасига олтинчи мавсум ҳам Муборак шаҳридан ғалаба билан қайта олмади — 0:2.
Ўзбекистон Олий Лигаси 29-тур учрашувлари 17 ноябрь, пайшанба
«Бунёдкор» — «Навбаҳор» 1:1
Голлар: Абдумалик Абдуллаев, 28 (0:1). Достон Ҳамдамов, 71-пен (1:1).Четлатиш: Азиз Мамазоитов, 71 (Н).«Нефтчи» — «Қизилқум» 0:1
Гол: Илҳом Юнусов, 65-пен (0:1).«Машъал» — «Бухоро» 2:0
Голлар: Сардор Абдураимов, 42 (1:0). Ҳумоюн Муртазоев, 81 (2:0).18 ноябрь, жума«Локомотив» — «Металлург»«Олмалиқ» — «Пахтакор»«Шўртан» — «Қўқон—1912»
19 ноябрь, шанба«Сўғдиёна» — «Насаф»
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)