Афғонистондаги умумий беқарорликка қарамай, мамлакатнинг йирик шаҳарлари тинч ва хавфсиз, шу туфайли Германия ҳукумати 12539 нафар Афғонистон фуқаросини ўз юртига қайтариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
2015 йилда Германиядан тўққиз нафар, 2016 йилнинг шу даврига қадар эса 27 нафар афғонистонлик киши чиқариб юборилган эди. Мамлакат ИИВ ҳисоб-китобларига қараганда, Германияда 247 мингга яқин афғонистонлик қочқин истиқомат қилади.
Афғонистонда тез-тез терактлар рўй бериши туфайли жамоатчилик у ердан келган бошпанага даъвогарларга нисбатан қандай иш тутиш кераклиги ҳақида ягона фикрга эга эмас. Шу боис Бундестагдаги Сўл партия фракцияси ҳукуматдан бу қадар кўп қочқиннинг чиқариб юборилишини тушунтириб беришни талаб қилди. Фракция аъзоси Улла Йельпке ҳукуматни бундан буён фуқаролик уруши кетаётган мамлакатга бу қадар кўп одамни кетказиб юбормасликка чақирди.
Изоҳ (0)