14 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)