Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 октябрдаги қарорига биноан Интеллектуал мулк агентлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Қарорда агентлик вазифаларини кўриб чиқиш, халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўғри келмайдиган, эскирган ва хос бўлмаган ваколатларни бекор қилиш зарурлиги қайд этилган. Жумладан, фан, адабиёт ва санъат асарларига муаллифлик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш (Берн конвенциясига кўра, муаллифлик ҳуқуқи асар яратилиши билан пайдо бўлади), жамоавий асосда мулкий ҳуқуқни бошқарувчи ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш (Адлия вазирлиги ваколатларига ўхшаш), мамлакат ҳудудида интеллектуал мулк объектларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш (амалдаги улардан фойдаланишга лицензия шартномаларини рўйхатдан ўтказиш механизмини такрорлайди) шундай функциялар сирасига киритилган.
Шунингдек, 2016—2017 йилларда патент олиш учун буюртмаларни электрон тарзда бериш, «ягона ойна» тамойили асосида мазкур соҳада интерактив давлат хизматларини жорий этишни кўзда тутувчи «Интеллектуал мулк» ахборот дастури яратилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)